Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди жамияти Хўжайли туманидаги 1-сон «Меҳрибонлик уйи»да меҳмонда бўлиб, тарбияланувчиларни яқинлашиб қолган байрам билан табриклади.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда нутқ сўзлаганлар, мустақил мамлакатимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида болаларнинг бахтли келажаги, уларнинг таълим олиши, келажакда комил инсонлар бўлиб етишуви учун барча шароитлар яратилганлигини алоҳида таъқидлади. Хусусан, сўнгги йиллари «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари ҳаётида ҳам қувончли воқеалар юз бермоқда.

1-июнь-Халқаро болаларни ҳисоя қилиш куни муносабати билан тарбияланувчиларга турли совғалар топширилди. Ўз навбатида бундай алоҳида ғамхўрлиги ва эътибори учун фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида астойидил меҳнат қилаётган Маъмурий суд жамиятига ўз миннатдорлигини билдиришди.

-Маъмурий суд жамияти бизда тез-тез меҳмонда бўлиб,  ҳол-аҳволимиздан хабар олиб туради,-дейди «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиси Умида Турсынбаева. –Шунинг учун ҳам уларнинг ҳар бир ташрифи бизга алоҳида қувонч ҳамда шодлик бағишлайди.

Меҳмонлар бу жойда болаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбир «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари ижросидаги концерт дастури билан якунланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.