Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Пойтахтимизда дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Чемпионатдан кўзланган мақсад терма жамоага истеъдодли дзюдочиларни сараб олиш, бунинг самарасида келгусида бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақаларда муносиб иштирок этишдир.

Чемпионатнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларда Раҳмон Жумаев, Сардор Нуриллаев, Ҳикматулло Тўраев, Шарофиддин Болтабоев, Шаҳзод Собиров, Муҳаммадкарим Ҳуррамов, Бекмурод Олтибоев барча рақибларини енгиб ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритди.
Хотин-қизлар ўртасидаги беллашувларда Кумуш Курязова, Диёра Келдиёрова, Амангул Алланазарова, Гулноза Зиёева, Шоҳиста Назарова, Нодира Юлдашева, Рината Илматова олтин медални қўлга киритди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА