Жалолиддин Ўктамовнинг қўли баланд келди

Тажрибали профессионал боксчимиз Жалолиддин Ўктамов Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган нуфузли мусобақада ғалаба қозонди.

Енгил вазн тоифасида ўтган жангда Жалолиддин россиялик Денис Хаматов билан  тўрт раунд давомида баҳслашди. Метин ҳимоя ва аниқ зарбаларга эга бўлган боксчимиз якундан очколар ҳисобда зафар қучди.
Жалолиддин Ўктамовнинг навбатдаги жанги бир неча кунлардан сўнг аниқ бўлади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА