Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Президентимизнинг “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Уюшма аъзолари учун Тошкент шаҳрида имтиёзли ипотека кредити асосида 110 та квартирали уй-жой қуриш ишлари бошлангани ҳақида маълумот берилган.
Шунингдек, янги қарор орқали Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда вилоятлар ҳокимликларига 2018-2021 йилларда ҳудудларда яшаб фаол ижод қилаётган, уй-жойга муҳтож Уюшма аъзолари учун имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жойлар ажратиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқиш белгиланди.
Қарорда мазкур уй-жойларни тақсимлашда қонунийлик ва адолат мезонларига қатъий амал қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгиланган.