Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф сўзга чиқди

– Афғонистонда тинчликни таъминлашга катта масъулият билан ёндашаётган Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз, – деди Хаважа Муҳаммад Асиф. – Бугун Ўзбекистоннинг минтақада дўстона алоқаларни мустаҳкамлаб, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этаётган саъй-ҳаракатлари жуда муҳимдир.

Покистон ҳар доим Афғонистонда тинчликни сақлаш тарафдори бўлиб келган. Бундан кейин ҳам бу йўлда собитқадамлик билан ҳаракат қиламиз.

Покистон Афғонистон халқи ва ҳукуматини ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёр. Бугун кўплаб Афғон ёшлари бизнинг юртимизда таҳсил олмоқда.

Афғонистон билан қўшнимиз. Демак бу ердаги нотинч муҳит бевосита барчамизга салбий таъсир этади. Шу боис барчамиз Афғонистон тинчлиги учун бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда курашмоғимиз зарур.

 

ЎзА