Садриддиннинг навбатдаги олтин медали

Словениянинг Ласко шаҳрида каратэ (WKF) бўйича ўтказилган «Slovenia Open» халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бешта олтин медални қўлга киритди.

 
Мусобақада дунёнинг 40га яқин мамлакатидан келган 700 нафарга яқин спортчи ўзаро рақобатлашди.
Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган  Садриддин Сайматов, Достонбек Отаболаев, Абдулазиз Отабоев ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, хотин-қизлар ўртасида Баҳринисо Бобоева  ҳамда Барно Мирзаева барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА