Ўзбекистонда янги 22 та олтин кони ўзлаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 январдаги қарори билан тасдиқланган давлат дастурига мувофиқ, 25 турдаги фойдали қазилмалар заҳираларини кўпайтириш ва геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ҳисобига 50 та янги кон саноатда ўзлаштиришга тайёрланади. Уларнинг 22 таси олтин, 3 таси уран, 2 таси рангли металл ва бошқа ҳар хил норуда фойдали қазилмалардир.
Шунингдек, 20 та ер ости сув конини топиш ҳисобига 6 вилоятдаги 2 шаҳар, 12 шаҳарча ва 220 қишлоқ аҳоли пунктлари сув билан таъминланади.
Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги ҳудудларда жойлашган геологик 6 шаҳарчада бошқа ҳудудлардан бориб ишлаётган 60 дан зиёд ёш мутахассис учун 32 та уй қуриб берилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси маълум қилди.

 

ЎзА