Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига одил судловни амалга ошириш самарадорлигини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини
ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 21 сентябрда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда
маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган«Судлар тўғрисида»ги 924–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 162–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2, 10-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда;
2004 йил, № 1–2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда, № 7, 324-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил,
№ 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда;
2017 йил, № 4, 136-модда; 2018 йил, № 7, 486-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари – судлов ҳайъатларининг раислари:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатидан ташқари барча инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари
ва қарорлари устидан протест киритади;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатлари ишига раҳбарликни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисидаги маърузаларни тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатлари мажлисларида раислик қилади;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъатлари мажлисларида ишларни кўриб чиқиш учун судлов таркибларини шакллантиради;
суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;
тегишли қуйи судларнинг фаолиятини ташкил этишга кўмаклашади;
суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил қилиш бўйича ишларни ташкил этади;
судлар томонидан чиқарилган, ўзлари протест киритишга ҳақли бўлган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини тўхтатиб туради;
судьялар ва суднинг бошқа ходимлари малакасини ошириш ишини ташкил этади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг таркибий бўлинмалари ишига раҳбарлик қилади;
фуқароларни шахсан қабул қилади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади»;
2) 34-модда:
қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«суд мажлисларида раислик қилади;
тегишли қуйи судларнинг фаолиятини ташкил этишга кўмаклашади»;
бешинчи – ўн иккинчи хатбошилари тегишинча еттинчи –
ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
3) 35-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «раислик қилиши мумкин» деган сўзлар «раислик қилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 38-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«суд мажлисларида раислик қилади, судьялар ўртасида ишларни тақсимлайди, шу жумладан автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда тақсимлайди».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ–460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 26-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:
«6) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар»;
2) 132-модда:
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31) суд хабарномаларини ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатлари»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Почта харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади, бироқ бу сумма энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан ошмаслиги керак ва суднинг депозит ҳисобварағига киритилиши лозим»;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
3) 173-модданинг 1-банди «давлат божи» деган сўзлардан кейин
«ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 191-модданинг 3-банди «давлат божи» деган сўзлардан кейин
«ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 195-модда биринчи қисмининг 7-банди «давлат божи» деган сўзлардан кейин «ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
6) қуйидаги мазмундаги 231-боб билан тўлдирилсин:
«231-боб. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат
бирлашмаларининг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни юритиш хусусиятлари
2701-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат
бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни кўриш тартиби
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
2702-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат
бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан даъво аризаси билан судга мурожаат этиш муддатлари
Агар ушбу Кодексда ёки ўзга қонунларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги даъво аризаси фуқаронинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида унга маълум бўлган пайтдан эътиборан уч ой ичида судга берилиши мумкин.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисида даъво аризаси беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин.
2703-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат
бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги даъво аризасининг шакли ҳамда мазмуни
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги даъво аризаси ушбу Кодекснинг
189-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Даъво аризасида қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак:
1) низолашилаётган қарорни қабул қилган корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасининг номи ёки низолашилаётган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган мансабдор шахснинг фамилияси ва исм-шарифининг бош ҳарфлари;
2) низолашилаётган қарорнинг номи, рақами, қабул қилинган санаси, низолашилаётган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилган сана ва жой;
3) даъвогарнинг фикрига кўра, низолашилаётган қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли бузилаётган ўз ҳуқуқлари, эркинликлари
ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги маълумотлар;
4) даъвогарнинг фикрига кўра, низолашилаётган қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қайси қонун ҳужжатига зид бўлса, ўша қонун ҳужжати;
5) даъвогарнинг қарорни ҳақиқий эмас, ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги талаби.
Даъво аризасига ушбу Кодекснинг 191-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек низолашилаётган қарорнинг матни илова қилинади.
2704-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат
бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар бўйича
суд муҳокамасининг хусусиятлари
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш чоғида суд низолашилаётган қарорнинг ёки унинг айрим қисмларининг, ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) қонунийлигини, низолашилаётган қарорни қабул қилган корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасининг ёхуд низолашилаётган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган мансабдор шахснинг ваколатларини текширади, шунингдек низолашилаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган-бузмаганлигини аниқлайди.
2705-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат
бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 23-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул қилинади.
Суд низолашилаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига зид эканлигини ҳамда даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, қарорни ёки унинг айрим қисмларини ҳақиқий эмас деб ёхуд ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Агар суд низолашилаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга мувофиқ эканлигини ҳамда даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини аниқласа, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) низолашилаётган қарорни қабул қилган корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасининг номи ёки ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, низолашилаётган қарорнинг номи, рақами, қабул қилинган санаси, низолашилаётган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилган сана ва жой;
2) низолашилаётган қарорнинг тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб ёки ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) қонунга хилоф деб топилганлиги;
3) суд харажатларининг тақсимланиши.
Қарор ҳақиқий эмас деб, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга хилоф деб топилган тақдирда, суд тегишли корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасининг ёки мансабдор шахснинг зиммасига қонунга мувофиқ қарор қабул қилиш ёки муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёхуд даъвогарнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг йўл қўйилган бузилишларини бошқача усулда бартараф этиш мажбуриятини юклайди.
Суднинг ишни кўриш натижалари бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори, агар унинг устидан апелляция тартибида шикоят қилинмаган (протест келтирилмаган) бўлса, у қабул қилинган пайтдан эътиборан йигирма кун ўтгач қонуний кучга киради»;
7) 350-модда тўртинчи қисмининг 4-банди «давлат божи» деган сўзлардан кейин «ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
8) 355-модда тўртинчи қисмининг 3-банди «давлат божи» деган сўзлардан кейин «ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
9) 367-модданинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6) агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида давлат божини ва почта харажатларини тўлашдан озод қилиш назарда тутилмаган бўлса, давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат»;
10) 387-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси «давлат божи» деган сўзлардан кейин «ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
11) 388-модданинг биринчи қисмидаги «давлат божи тўлашдан озод қилинмаган шахс шикоят бериш учун бож тўламаган» деган сўзлар «давлат божини тўлашдан озод қилинмаган шахс шикоят бериш учун божни, шунингдек почта харажатларини тўламаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 407-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси «давлат божи» деган сўзлардан кейин «ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
13) 408-модданинг биринчи қисмидаги «давлат божини тўлашдан озод қилинмаган шахс шикоят берганлик учун бож тўламаган» деган сўзлар «давлат божини тўлашдан озод қилинмаган шахс шикоят бериш учун божни, шунингдек почта харажатларини тўламаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 427-модданинг бешинчи қисми «давлат божи» деган сўзлардан кейин «ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
15) 428-модда биринчи қисмининг 3-банди «давлат божи» деган сўзлардан кейин «ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ–461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:
1) 116-модда:
биринчи қисми «Суд чиқимлари» деган сўзлардан кейин «суд хабарномалари ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади, бироқ бу сумма энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан ошмаслиги керак ва даъво аризаси (ариза, шикоят) берувчи шахс томонидан суднинг депозит ҳисобварағига киритилиши лозим»;
2) 292-модда биринчи қисмининг 4-банди «давлат божи» деган сўзлардан кейин «ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ–462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова) қуйидаги қўшимча
ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 113-модда:
биринчи қисми «Суд чиқимлари» деган сўзлардан кейин «суд хабарномалари ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Почта харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади, бироқ бу сумма энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан ошмаслиги керак ва суднинг депозит ҳисобварағига киритилиши лозим»;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 130-модда қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
«11) белгиланган тартибда ва миқдорда почта харажатлари тўланганлигини»;
3) 206-модда биринчи қисмининг 1-банди «давлат божи» деган сўзлардан кейин «ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 210-модда биринчи қисмининг 3-банди «давлат божи» деган сўзлардан кейин «ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 230-модда биринчи қисмининг 1-банди «давлат божи» деган сўзлардан кейин «ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
6) 234-модда биринчи қисмининг 4-банди «давлат божи» деган сўзлардан кейин «ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
7) 253-модданинг бешинчи қисми «давлат божи» деган сўзлардан кейин «ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
8) 255-модда биринчи қисмининг 2-банди «давлат божи» деган сўзлардан кейин «ва почта харажатлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги 108–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 183-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти Ш. Мирзиёев
ЎзА