ФОТОРЕПОРТАЖ

Кеча пойтахтимиздаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида кураш бўйича болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Чилонзор тумани прокурори соврини учун турнир старт олди.

Чилонзор тумани прокуратураси, Тошкент шаҳар кураш федерацияси ҳамда Чилонзор туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу  мусобақада 2010-2011 йилларда туғилган болалар 30 кг, 36 кг, 44 кг, 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар 55 кг, 65 кг, катталар 73 кг, 90 кг, +90 кг ҳамда аёллар 63 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга чиқади.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросими бугун соат 14:00 да бўлиб ўтади.

Муҳаммад АМИН(сурат), ЎзА