Украина президенти Владимир Зеленскийнинг баёнот беришича, мамлакат НАТОга аъзо бўлиш йўлидан воз кеча олмайди, чунки альянсга аъзолик Киев учун “хавфсизлик кафолати” ҳисобланади. Унинг чоршанба куни айтган ушбу сўзларини Британиянинг Би-би-си корпорацияси келтирмоқда.
«Украинага хавфсизлик кафолати зарур. НАТО – бу бизнинг хавфсизлик кафолатимиздир. Кафолат шуки, биз мустақиллигимиздан ажралиб қолмаймиз», деди Зеленский.