NATO AirPolicing миссияси доирасида Американинг яна қўшимча саккизта F-15 қирувчи самолёти Польшага етиб келди, дея маълум қилди республика мудофаа вазири Мариуш Блащак.

Аввал ҳам NATOAirPolicing доирасида Польша ҳудудига Американинг 15 та F-15 жанговар самолёти жойлаштирилган эди. NATOAirPolicing миссияси тинчлик пайтларда амалга оширилади. Миссиянинг мақсади Шимолий Атлантика иттифоқининг ҳаво кенгликлари хавфсизлигини таъминлашдан иборат экани айтилади.

NATOAirPolicing миссияси НАТО ҳаво кенгликларида қирувчи самолётлари ва экипажларининг бўлишини, ҳаво кенгликлари бузилиши эҳтимолига қарши тезкор тайёр туришни назарда тутади. Айни пайтда Польшага АҚШ 1,7 минг, Буюк Британия 350 нафар аскарини жойлаштирмоқда.