“Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали билан ҳамкорликда “Тараққиёт стратегияси – инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш гаровидир” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Конференцияда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифаларга оид масалалар кенг муҳокама қилинди.

Тадбирда сўз олганлар Тараққиёт стратегиясида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиши, миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланганлигини алоҳида эътироф этилди.

Конференция якунида иштирокчилар томонидан Тараққиёт стратегияси бўйича қонунчилик нормаларини такомиллаштириш билан боғлиқ қатор таклиф-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, илмий доира вакиллари билан ҳамкорликда илмий-амалий тўплам нашр этишга келишиб олинди.

Файзулло Яҳёев, ЎзА