Ёшлар орасидаги иқтидорлиларни кашф этиш мақсадида «Мирзо Улуғбeк ворислари» республика танлови эълон қилинди.

Унда 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигит ва қизлар иштирок этиши мумкин.

Танлов Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ёшлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиши;

аниқ бир ғоя ёки лойиҳага эга бўлиши;

IQ тест натижаси 110 баллдан паст бўлмаслиги;

турли танловларда ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги диплом, сертификат ёки тавсияномага эга бўлиши.

Танловда иштирок этишни истаганлар https://vorislar.uz сайти ёки @vorislar_tanlovi_bot телеграм-бот орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

ЎзА