Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан давлат грантлари бўйича эълон қилинган саккизинчи танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди.

Танловда Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимининг “Кўнгилли фермерлар”, “Ўзбекистон Чернобилчилари” уюшмаси Қорақалпоғистон бўлимининг “Бир қадам”, “Шанарақ” илмий, ижтимоий, гуманитар ва ёшлар ташаббуслари марказининг “Янги Ўзбекистон – янгича нигоҳ” номли лойиҳалари ғолиб, деб топилди.

Тадбир якунида танлов ғолибларига сертификатлар топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА