Россия АҚШнинг эҳтимолий санкцияларига қарши кескин муносабат билдиради ва у хавфсизлик кафолати бўйича олиб борилаётган музокараларда конструктив муҳит шаклланишига имкон бермайди, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
«Жуда ёмон муносабатдамиз. Санкциялар ўзаро мақбул ечимлар қидириб топишга тўсқинлик қилади. Улар хавфсизлик кафолати бўйича олиб борилаётган уч босқичли музокараларда конструктив муҳит шаклланишига имкон бермайди», – деди у журналистларга.
«Шу боис жавоб аниқ – ёмон», –қўшимча қилди у.
Куни кеча АҚШнинг Демократик партиясидан сайланган сенаторлар тақдим этган қонун лойиҳасида, агар Украина атрофидаги вазият кескинлаштириладиган бўлса Россия иқтисодиётининг муҳим тармоқларига қарши оғриқли санкциялар қўллаш таклиф этилди.