“SpaceX” компанияси асосчиси, миллиардер Илон Маск “Time” журнали таснифига кўра “Йил одами” деб эълон қилинди, дейилади “РИА Новости” хабарида.
Тақдирлаш маросими YouTube орқали трансляция қилинди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2020 йилда “Йил одами” номинациясида АҚШнинг ҳозирги президенти Жозеф Байден ва вице-президент Камала Харрис ғолиб бўлгани эълон қилинганди.
2019 йилда эса, экофаол қизча Грета Тунберг “Time” таснифига биноан “Йил одами” сифатида эътироф этилган.