Нукусда аралаш жанг санъати бўйича Марказий Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлди.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.
Унда Халқаро аралаш жанг санъати федерацияси (IMMAF) президенти К.Браун, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов сўзга чиқиб, юртимизда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан спортни, шу жумладан, аралаш жанг санъати спорт турларини ривожлантириш. ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Натижада юртимиз спортчилари халқаро спорт майдонларида юқори натижаларга эришиб, Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилмоқда.
Марказий Осиё аралаш жанг санъатлари конфедерацияси (CAMMAC) томонидан ташкил этилаётган чемпионатда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Озарбайжон давлатларидан ҳаваскор спортчилар 10 вазн тоифасида беллашмоқда.
Тадбирда ёш спортчиларнинг кӯргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Тантанали очилиш маросимидан сӯнг ярим финал жанглари бӯлиб ӯтди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА