Бир ҳафта давомида Суриядаги уйларига қайтганлар сони 1 минг 900 нафардан зиёдни ташкил қилмоқда, дейилади Россия Мудофаа вазирлигининг расмий нашри ҳисобланган “Красная звезда” газетасидаги мақолада.
Маълумот инфографика кўринишида келтирилган бўлиб, ушбу вақт давомида 402 нафар Сурия фуқаросига тиббий ёрдам кўрсатилгани (66 нафари болалар) қайд этилган. Ҳафта давомида ўтказилган учта гуманитар ёрдам акциясида аҳолига 8 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
Айни пайтда яраштириш жараёнига 2 минг 325 та аҳоли пунктлари киритилган. Хабарда келтирилишича, Шения, Заафаран, Эль-Восит, Шасмин, Аль-Абудия ва Тарфави шаҳарлари ҳам тинчлик сулҳи рўйхатга киритилган. Ушбу жараёнда 50 та қурол-яроғ мусодара қилиниб, 88 та портловчи қурилма ва 15 та танкка қарши миналар зарарсизлантирилган.