Ўрта Осиё аралаш жанг санъатлари конфедерациясининг чемпионати жорий йил 9-10 октябр кунлари Нукусдаги «Манеж» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Ушбу биринчи бор старт оладиган қитъа чемпионатига Ўрта Осиё аралаш жанг санъатлари Конфедерацияси (CAMMAC)га аъзо бўлган 5 та давлат – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва озарбайжонлик аралаш жанг санъатлари усталари иштирок этиб ғолиблик учун баҳс юритади.
Эслатиб ўтамиз, Ўрта Осиё аралаш жанг санъатлари Конфедерацияси (CAMMAC)га 2020 йил 9 февралда Нур-Султон шаҳрида асос солинган ва унга Отабек Умаров раҳбар этиб тайинланганди.
Шунингдек, 11 октябрь куни мусобақага ташриф буюрган меҳмонлар ва спортчилар учун Мўйноқда ўзига хос шоу дастурлари ҳам ўтказилади.
Е.Қаноатов, ЎзА