Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Алишер Қодиров сирдарёлик сайловчиларга тарбия ва таълим соҳасида, давлат бошқаруви тизимида, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш бўйича, ижтимоий адолат, қадриятларга ҳурмат ва фуқаро эркинликларини таъминлаш ва ташқи сиёсат соҳасидаги вазифаларни атрофлича тушунтириб ўтди.

– “Янги авлод” Давлат дастури қабул қилинади. Дастур доирасида ягона «Оила – боғча – мактаб» тизими яратилади ва боғчалар тўла давлат қарамоғига олинади, – деди номзод. – Мактабларда бошқарув, ўқитувчига муносабат ва тарбия-таълим ишлари тубдан ўзгартирилади.

Ўқитувчиларга ўз мутахассислигидан ташқари бошқа фанлардан дарс бериш ва синф раҳбарлигини бириктириш тартиби бекор қилинади.

 

Ш.Суяров, ЎзА