Давлатимиз раҳбари бугунги видеоселектор йиғилишида IT соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича долзарб масалаларни санаб ўтди.

Аввало, ёшларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Мисол учун, Тошкент шаҳридаги 179-мактаб (ўқувчиларнинг 80 фоизи), Қўшкўпир туманидаги 34-мактаб (65 фоиз), Навоий шаҳридаги 8-мактаб (45 фоиз) энг фаол мактаб сифатида намуна кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, 2 мингдан ортиқ мактабларнинг бирорта ҳам ўқувчиси лойиҳада иштирок этмаган.

Президент уч кун муддатда ҳар бир мактаб кесимида лойиҳада иштирок этувчи ўқувчилари бўйича графикни тасдиқлаб, ижросини қатъий назоратга олиш бўйича топшириқ берди. Бунда, йил якунига қадар 100 минг мактаб ўқувчиларини ушбу лойиҳа доирасида ўқитиш қамраб олинади.

Бундан ташқари, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида қўшимча 200 минг нафар ёшни ўқитишни Ёшлар марказлари, “Ишга марҳамат” моно-марказлари инфратузилмаси негизида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига йил якунига қадар барча мактабларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳасига қамраб олиш бўйича кўрсатма берилди.

Бунинг учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади.

ЎзА