Тошкент шаҳрини аҳолига қулай, экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантириш бўйича бошланган ишлар давом эттирилади.

Аввало, жамоат транспорти тизими тубдан қайта кўриб чиқилади. 3 минг километр ички йўллар янгиланади, 10 та замонавий кўприк қурилади.

Пойтахтимизни кўкаламзорлаштириш даражаси 30 фоизга етказилиб, 9 та жамоат парки, 20 та хиёбон, 250 километр велосипед ва пиёдалар йўлакчалари барпо этилади.

Тошкентнинг оқова тизими шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқарилиб, давлат-хусусий шериклик асосида, янги тозалаш иншооти барпо этилади.

Чирчиқ дарёсининг 16 километрлик қирғоғини қайта тиклаш ҳисобига, 500 гектар ер майдонлари ўзлаштирилади. Бу жойда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва аҳоли турар-жойлари бунёд этилади.

 

ЎзА