Аввал хабар берганимиздек, 18 август куни Нукус шаҳрида 2007-2008 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида велошоссе бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олган эди.

Ӯзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ӯзбекистон Миллий Олимпия қӯмитаси ҳамда Ӯзбекистон Велоспорт федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада   Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан жами 13 та жамоа иштирок этди.

Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети олдида мусобақанинг якуний босқичига старт берилди. Нукус шаҳрининг марказий кӯчалари бӯйлаб умумий ҳисобда 30 километрдан зиёд масофани ӯз ишига олган ушбу босқичда ёш спортчилар ӯзаро куч синашдилар

Шу куннинг ӯзида тӯрт кун давом этган мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими бӯлди. Биринчи ӯринни Тошкент шаҳридан Н.Турсунов, иккинчи ӯринни Тошкент шаҳридан В.Бурхонов, учинчи ӯринни Қорақалпоғистон Республикасидан Б.Қурбаниязов эгаллади.

Ӯзбекистон чемпионати ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Туризм ва спорт бош бошқармаси томоиндан медаллар ва қиммаббаҳо совғалар топширилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА