Президент Шавкат Мирзиёев Шон-шараф музейидаги янги экспозиция билан танишди.
Музейда 12 минг 500 дан зиёд экспонат тўпланган бўлиб, уларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Тарихий факт ва воқеалар замонавий технологиялар, интерактив усуллар ёрдамида акс эттирилган. Давлатимиз раҳбарининг аввалги ташриф чоғидаги кўрсатмалари асосида экспозициялар янада бойитилган. Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идоралар учун алоҳида бўлимларташкил этилган.
– Бу ер халқ музейи бўлиши керак. Урушда қатнашган ёки етим болаларни боқиб олган инсонларнинг авлодлари билан боғланиб, боболарининг жасоратини юзага чиқариш зарур. Ҳали ўрганилмаган жуда кўп манбалар бор. Юртимиздаги ҳар бир қишлоқ, маҳалла, мактаб, умуман, жамоатчилик уларни тўплаш ва тарғиб этишда фаоллик кўрсатиши керак. Бу уруш даҳшатини англаш, тарихдан сабоқ чиқариш учун муҳим. Музей бунда асос, тарих билан бугунги кун ўртасида кўприк бўлиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ҳақидаги маълумотларнинг электрон базасини яратиш, китоблар чоп этиш бўйича топшириқлар берилди.