Хельсинкида шаҳар кўчаларини тозаловчи робот синовдан ўтказилди.

Ишланма муаллифи — “Trombia Technologies” компанияси.

Мўъжаз автомобил ёки газон ўриш ускунаси кўринишидаги “Trombia Free” роботининг узунлиги уч ярим метр, эни чўткалари билан қўшилганда уч метрга етади.

Ишга тушишдан олдин робот атрофни кўриши ва тўсиқларни илғаши учун камерасини ишга туширади ва куннинг исталган пайтида ишлайди.

Тозалаш давомида унинг тезлиги соатига 6 километргача етиб, заряди қувватига кўра 8 соатдан 17 соатгача ишлай олади. Кучайтирилган тартибда унинг иш вақти икки бараварга камаяди.