Мамлакатимизда сув тақчиллигининг олдини олиш, мавжуд сув манбаларидан самарали фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

– Шунга қарамасдан бугунги кунда сувдан рухсатсиз ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатлари учрамоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Беруний тумани бўлими бошлиғи Умиджон Қаландаров.

– Жумладан, Беруний туман Беруний овули фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Қозоқбой Кучқаров сувдан рухсатсиз фойдаланиб, 0,3 га томорқа ер майдонини бостириб суғорган. Натижада, сув истеъмоли қоидаларига риоя қилмаганлиги юзасидан инспекциянинг Беруний туман бўлими томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 74-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида яъни 245 000 сўм жарима жазоси тайинланди. Шунингдек, ўзбошимчалик билан фойдаланган сувига 88 200 сўм жарима санкция қўлланилди.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудда яшовчи фуқаро Бозорбой Матсаитов сув исрофгарчилигига йўл қўйган. У 0.5 га томорқа ер майдонини бостириб суғориб, сув истеъмоли қоидаларига риоя қилмаган. Ушбу фуқарога Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 74-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида, яъни 245 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, ўзбошимчалик билан фойдаланган сувига 147 000 сўм жарима санкция қўлланилди.

 

Довуд Абибуллаев,ЎзА