Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Исландия Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Аурни Тор Сигурдссонни қабул қилди.

Вазир ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, элчини масъулиятли юқори лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақиятли фаолият тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Исландия ҳамкорлигининг жорий ҳолати, истиқболи ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабат муҳокама қилинди.

 

 

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, жумладан, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, қайта тикланадиган энергия соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Парламентлараро алоқаларни, икки томонлама муносабатлар ҳуқуқий базасини, таълим, кадрлар тайёрлаш, туризм йўналишларида ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани маълум қилинди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

ТИВ матбуот хизмати