Буюк Британия шу йилнинг 11-13 июнь кунларида «Катта еттилик» (G7) саммити давлат раҳбарларининг иштироки билан ўтказилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
“Deutsche Welle”да қайд этилишича, Британия бош вазири Борис Жонсон баёнотида кейинги тахминан икки йилда давлат раҳбарлари илк марта юзма-юз мулоқот қилишини эслатган.
Мазкур саммит Англия жануби-ғарбидаги Корнуолле ҳудудидаги Карбис Бэй шаҳарчасида ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Бу вақтга келиб АҚШ президентлигига киришганига ярим йил бўлувчи Жо Байден саммитда илк марта қатнашса, Германия канцлери Меркелнинг бундай форумдаги охирги иштироки бўлади.