Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ўтган жума куни мамлакатда сайлов ўтказиш ҳақида фармон эълон қилди.

Мазкур тадбир кейинги 15 йил ичида илк бор ташкил этилмоқда, деб ёзади WAFA агентлиги.

«Қонунчилик мажлисига сайловлар 2021 йил 22 майга белгиланди, президент сайлови эса 2021 йил 31 июлда ташкил этилади», – дейилади агентлик хабарида.

Фаластин қонун чиқариш органига сайлов натижасига кўра, 120 ўриндан иборат маҳаллий парламент шакллантирилади. Овоз бериш жараёни Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида ва Ғазо секторида бир вақтда бўлиб ўтади.

Қонун чиқариш органи депутатлари Фаластин миллий кенгаши аъзосига айланади. Кенгаш 2021 йил 31 августда шакллантирилади.

Фаластин қонунчилиги мажлисига сайловлар сўнгги бор 2006 йил ўтказилган. Ўшанда ХАМАС ҳаракати ғолиб чиққан. Маҳмуд Аббос мамлакат раҳбарига айланган сўнгги президент сайлови эса 2005 йили бўлиб ўтган.

ЎзА