Кембриж университети олимлари хулосасига кўра, Лондон шаҳри аҳолисининг 30 фоизи коронавирусга чалинган.

Бу мамлакат бўйича энг юқори кўрсаткич, демоқда улар.

«Лондон шаҳри ҳамда мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва шимоли-шарқий қисми коронавирусдан энг кўп зарар кўрган ҳудудлар ҳисобланмоқда. Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида энг паст кўрсаткич қайд этилган. Бу ерда аҳолининг саккиз фоизи вирус юқтирган, дейилади университетнинг COVID-19 билан боғлиқ биостатистикани ўрганиш бўйича гуруҳи эълон қилган маърузада.

Олимлар тахминича, Лондонда касалланганлар 36 фоизга ҳам чиққан бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, Британия пойтахти аҳолисининг ҳар учинчиси вирусга чалинган бўлиб чиқади.

Ҳозир Лондонда коронавирус тарқалиш суръати бир оз сусайгани айтилмоқда. Кембриж университети мутахассисларининг таъкидлашича, сўнгги пайтда мамлакат бўйлаб эпидемия тарқалиши пасая бошлаган.

ЎзА