Халқаро истеъмолчилар ташкилоти президенти, профессор, доктор, Маримуту Надасон Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига «Йил танлови»да ғолиб чиққани муносабати билан Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов ва жамоага табрикнома йўллади:

«Мен Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ЎзА – Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги таъсис этган «Йил танлови-2020” танловида “2020 йилнинг энг фаол жамоат ташкилоти» номинацияси бўйича ғолиб бўлганини эшитиб жуда қувондим. Шу муносабат билан сизни ва Федерация жамоасини Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International) номидан чин қалбимдан табриклайман.

Мен билан Халқаро истеъмолчилар ташкилотидаги ҳамкасбларим федерациянинг истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида яхши хабарлар олиб турибмиз ва сиз эришаётган ютуқлардан хурсандмиз. Мен яна 2020 йилги коронавирус пандемияси вақтида федерация маҳаллий бозорларида истеъмол товарлари баҳоси ноқонуний тарзда кўтарилиб кетиши олдини олиш учун нарх-навони мониторинг қилиб боргани ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига озиқ-овқат етказиб беришдай хайрия ишлари билан шуғулланганидан ҳам хабардорман.

Яна шуни қайд этмоқчиманки, биз федерация билан 2021 йил 4-6 май кунлари Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларида Туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича «Сайёҳ-2021” халқаро форумини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан ҳамкорлик қилаётганимиздан хурсандмиз. Ушбу форум туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича тажриба алмашув платформаси сифатида нафақат ушбу соҳадаги истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишни яхшилашга, қолаверса, Ўзбекистоннинг туризм потенциалини ривожлантиришга хизмат этишига умид қиламан. Сиз билан жорий йилда меҳмондўст ўзбек заминида учрашишни сабрсизлик билан кутяпман. Ташаккур, самимий тилаклар билан, Халқаро истеъмолчилар ташкилоти президенти Маримуту Надасон.»