Қирғизистондаги президентлик сайловларида ғолиб чиққан Садир Жапаровнинг бир неча минг тарафдорлари унинг ғалабаси шарафига Бишкек марказидаги «Ал-Тоо» майдонида ташкил этилган байрам концертига йиғилдилар.
«РИА Новости» хабарига кўра, концерт сабабли шаҳарнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилган.
Майдонда концерт бошланди, маҳаллий ижрочилар чиқиш қилмоқда. Иштирокчиларнинг аксарияти Жапаровнинг ўзи пайдо бўлишини кутишмоқда, дейилади хабарда.