Маълумотларга қараганда, AҚШ шаҳарларидаги дарахтлар қопламаси борган сари тораймоқда. Бошқача айтганда, мамлакатда йилига 36 миллион дарахт қурияпти.

Ўтган йили AҚШ ўрмон хизмати томонидан амалга оширилган тадқиқот шуни кўрсатдики, беш йил давомида шаҳар ва қишлоқлардаги дарахтлар камайиши ҳисобига 2009-2014 йиллар оралиғида бу борадаги статистик кўрсаткич 1 фоизга пасайган.

Мутахассислар эътирофича, дарахтлар кундузги ҳароратни 10 даражагача тушириши мумкин.

Aгар аҳвол шу тарзда давом этса, «шаҳарлар иқлими илиқлашади, ҳаво ифлосланади ва бу аҳолига, одамларга жиддий зарар етказади», – дейди AҚШ ўрмон хизмати олими, тадқиқот муаллифларидан бири Дэвид Новак.

AҚШ аҳолисининг 80 фоиз дан ортиғи шаҳарларда яшайди, аксарият америкаликлар Шарқий ва Ғарбий қирғоқларнинг ўрмонзор минтақаларида истиқомат қилади, дейди Новак.

Унинг таъкидлашича, дарахт камайишига сабаб кўп: масалан, бўрон, ёнғин, ҳашаротлар, касалликлар ва ҳоказо. Ушбу салбий ҳолатнинг олдини олиш учун оқилона ривожланиш йўлини танлаш зарур.

Тадқиқот натижасида дарахтлар ҳавони ифлосланишдан сақлаши, энергияни тежашга ҳисса қўшиши алоҳида таъкидланган.