Ўзбекистон ва Хитой ўртасида кўп томонлама стратегик алоқалар янги босқичга кўтарилди. Бу икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари натижасидир.
Бу Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ва Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси раиси Ван Хунин учрашувида қайд этилди.
Мулоқот давомида фан-таълим, инновация, туризм, қишлоқ хўжалиги ва экология масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, савдо-иқтисодий, технология ва транспорт ҳамда энергетика, саноат кооперациялари йўналишидаги йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш хусусида фикр алмашилди.
Парламентлараро алоқаларни узвий давом эттириш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини жадаллаштириш ҳамда маҳаллий вакиллик органлари ўртасидаги ҳамкорликка қаратилган дастурларни қабул қилишга келишиб олинди.
Н.Абдураимова, ЎзА