Туризм қўмитаси хабар беришича, Токио шаҳрида «БМТ – Туризм» ҳамкорлигида бўлиб ўтган 7-халқаро туризм вазирлари давра суҳбатида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев қатнашди.

Тадбирда, шунингдек Япония, Греция, АҚШ, Малайзия, Аргентина, Болгария, Черногория, Индонезия, Филиппин ва бошқа давлатлар туризм вазирлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Учрашувида муҳокама қилинган асосий мавзулар янги туристик маршрутларни яратиш, ёшларнинг туризмдаги роли ва барқарор туризмни ривожлантиришдир.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси иштирокчиларни туризм соҳасидаги ислоҳотлар, янги йўналишларни ривожлантириш ва чет эллик сайёҳларни жалб қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништирди.

Б.Худойбердиев, ЎзА