Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан тақдим этилган ушбу масала бўйича Шерзод Файзиев Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тавсия этилган.
Бунгача Ш.Файзиев Ўзбекистон Республикасининг Озарбойжон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритиб келган.
Масалани атрофлича кўриб чиққан сенаторлар Шерзод Файзиевни Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш бўйича қарор қабул қилди.