Шуманай тумандаги “Rann-Оmad” масъулияти чекланган жамияти 1 гектар майдонда лойиҳа қиймати 4,3 миллиард сўмлик замонавий иссиқхона ташкил этган.
2019 йил январь ойида тўлиқ иш бошлаган иссиқхонага Жанубий Кореянинг “Myung Sung Placon” LTD фирмасидан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган. Иссиқхонада йилига 120 тонна бодринг етиштирилиб, ички бозорга етказиб берилмоқда.
Келгусида МЧЖ иссиқхона экин майдони 5 гектарга етказилиши режалаштирилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА