«АҚШда матбуот эркинлиги йўқ ва анчадан буён бўлмаган ҳам», деб таъкидлади президент Дональд Трамп Шимолий Каролинадаги тарафдорлари билан учрашуви чоғида.
Twitter орқали оммалаштирилган чиқиши давомида Трамп мамлакатда ахборот манбаларининг бефарқ туриш ҳолати мавжуд бўлиб, бу орқали коррупциявий фаолиятлар пинҳон тутилилишини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 ноябрда АҚШ президентлигига сайловлар бўлиб ўтади, унда демократлардан Жо Байден ва амалдаги президент, республикачи Дональд Трамп Оқ уй раҳбарлиги учун кураш олиб боради.

 

ЎзА