Овулда 100 ўринга мўлжалланган замонавий боғча барпо этилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидаги “Қараой” овул фуқаролар йиғинида замонавий лойиҳа асосида мактабгача таълим муассасаси барпо этилмоқда.

Халқ қабулхонаси томонидан ўтказилган оммавий қабулда Муйтен ва Қипчоқ овуллари аҳолисидан келиб тушган мурожаат асосида жорий йилнинг апрель ойидан мазкур боғча қурилиши бошланган. Айни пайтда бу ерда пардозлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Объектни бунёд этиш учун давлат бюджетидан 3,1 миллиард сўм маблағ ажратилди.100 нафар болажонни қамраб олишга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилотида сифатли таълим-тарбия жараёни учун барча шароит яратилмоқда.

1 (2).JPG
4.JPG

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА