Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот қилдилар.
Туркия етакчиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этди.Суҳбатда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Туркия етакчиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этди.Суҳбатда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Давлат раҳбарлари жорий йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларни кенг кўламли амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.
Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида ўтказиладиган ҳукуматлараро мулоқотларга муҳим эътибор қаратилди.
Давлатимиз раҳбари Туркия етакчисига пандемияга қарши курашда кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик билдирди.
ЎзA