Ҳиндистонда TikTok ва WeChat тақиқланди

Ҳиндистон ҳукумати 59 иловани, шу жумладан Хитойнинг Tik Tok ижтимоий тармоғи, UC Browser браузери, WeChat мессенжерини тақиқлаб қўйди, дейилади ҳукумат матбуот хизмати.
Мазкур рўйхатга “Ҳиндистон суверенитетига ва бутунлигига, мамлакатнинг мудофаа қобилиятига, давлат ва жамият тартибига зарар келтираётган” иловалар киритилди. Асосан Хитойда ишлаб чиқилган иловалар энди мобил ва бошқа қурилмаларда тақиқланади.
Қора рўйхатдан Хитойнинг Kwai, Baidu map, Clash of Kings, Mi Community, Club Factory, UC News, Weibo, QQ Music, Mobile Legends каби иловалари жой олган.

 

ЎзА