Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 25 февралдан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан арзонлашгани, евронинг эса қимматлашгани қайд этилди.
1 АҚШ доллари 9 526 сўм 28 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2 сўм 21 тийинга арзонлашган.
1 евро 10 329 сўм 35 тийин қийматда баҳоланиб, 10 сўмга қимматлашган.
1 рубль эса 148 сўм 82 тийинга тенглашиб, 1 сўм 25 тийинга қимматлашган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
ЎзА