Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, охирги бир йилликда вафот этганларнинг 60,3 % — юрак-қон айланиш тизими касалликларидан, 10,0 % — ўсимталардан, 6,3 % — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,5 % — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,2 % — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,4 % — юқумли ва паразитлар касалликлардан ҳамда 12,3 % — бошқа касалликлардан вафот этган.
Юрак-қон айланиш тизими касалликларига инфаркт, стенокардия, миокардит, инфекцион эндокардит, туғма ва орттирилган юрак нуқсонлари каби касалликлар киради.
Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 7,4 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 58,5 % — перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 18,7 % — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 11,8 % — туғма аномалиялардан, 2,7 % — юқумли ва паразитлар касалликлардан, 1,9 % — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,8 % — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,6 % — бошқа касалликлардан вафот этган.
ЎзА