“Жеке терек”да кураш маркази

Нукус шаҳрининг “Жеке терек” маҳалла фуқаролар йиғинида “Кураш” миллий спорт марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
“Нукус искер” МЧЖ томонидан бунёд этилган замонавий марказда зарур инвентарлар билан жиҳозланган спорт заллари, кийиниш, ювиниш хоналари мавжуд.
 Мамлакатимизда спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибор биз, соҳа вакилларини янада қатъият ва иштиёқ билан ишлашга ундамоқда. Бундай имкониятларга жавобан жаҳон ареналарида Ватанимиз байроғини юксакларга кўтарадиган спортчиларни тарбиялаш йўлида куч-ғайратимизни аямаймиз, – дейди кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт ҳаками, мураббий Нокисбой Дониёров.
Марказнинг тантанали очилиш маросими спорт мусобақасига уланди. Кураш бўйича ўтказилган Қорақалпоғистон республикаси чемпионатида 100 нафардан ортиқ полвон гиламга тушди.
photo5359755668422241360.jpg
photo5359356077549923440.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА