Айниқса, иқтисодиётимизда муҳим ўрин тутаётган тадбиркорлар ҳимояси эътибор марказида бўлади.
Қарздорлик учун тадбиркорнинг ҳисобини ёпиб қўйиш мумкин эмас. Эндиликда бу маҳаллий кенгаш қарори асосида амалга оширилади. Токи, тадбиркор орқасида суянадиган таянчи борлигини ҳис этсин. Унга ишлаш учун, қарзини узиш учун имкон бериш керак.
Аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни ҳал қилишда масъуллар олдига кескин талаблар қўйилмоқда. Халқ ишончига сазовор бўлган сенаторлар ҳам бу борада масъулиятни ўз зиммасига олиши зарур.
Ҳисобот-ҳисобот учун эмас, муайян ҳудудда аниқ ўзгаришлар бўлишига эришиш зарур.
Ижро ҳокимияти органлари амалий ишларга урғу бериши, яна бир таъкидлайман, камроқ мажлис – кўпроқ одамларни рози қилишга интилиши лозим, деб қайд этиб ўтди давлатимиз раҳбари. Бу борада Бош вазир ва бошқа ижро органлари раҳбарлари олдига шу мақсадга қаратилган кўндаланг масала қўйилади.