Халқаро кузатувчилар билан учрашув​

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг мамлакатимиз парламент сайловига халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган Америка –Ўзбекистон савдо палатасининг раиси Кэролин Лэмм билан учрашуви ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди. Таъкидланганидек, сайловлар давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантириш институти сифатида жамият ҳаётида тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
4_Содиқ_Сафоев_ва_Георгий_Квирикашвили.JPG

Кэролин Лэмм илгари ҳам Ўзбекистондаги сайлов кампанияларини кузатгани, бу галги сайлов кампанияси очиқлиги ва шаффофлиги ортиб, сайловчиларнинг ҳам, номзодларнинг ҳам мулоқоти кенгайиб бораётгани, жамоатчиликнинг сайловларга нисбатан қизиқиши ортгани билан фарқ қилиши борасида ўз фикрларини билдирди.

Америка – Ўзбекистон савдо палатасининг раиси сифатида сўнгги йилларда Ўзбекистон қонунчилигидаги ўзгаришлар хорижий инвесторларнинг кафолатларини кучайтирганига ва шу тариқа хорижий давлатлар инвесторларининг мамлакатга бўлган ишончи ортиб боришига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

5_Раҳматулла_Назаров_ва_Зиёд_Абуолтоиф.JPG

* * *

Содиқ Сафоев Ўзбекистондаги парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган ЕТТБнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши бўйича маслаҳатчиси Георгий Квирикашвили билан учрашди.

Мулоқот давомида Г.Квирикашвили 2017 йил 20 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев билан Нью-Йорк шаҳридаги учрашуви, шунингдек, парламентлар даражасидаги икки томонлама ташрифларнинг фаоллашгани сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ривожига янгича руҳ бағишлагани хусусида фикр билдирди.

6_Раҳматулла_Назаров_ва_Зиёд_Абуолтоиф.JPG
Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, биродарлик, стратегик шериклик тамойилларига асосланган ҳамкорлик алоқалари барча йўналишлар сингари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида ҳам ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларни умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларига биноан очиқ-ошкора ўтказиш юзасидан изчил ишлар амалга оширилаётгани хусусида сўз юритилди.
Учрашувда Г.Квирикашвили мамлакатимиз парламент сайловига халқаро кузатувчи сифатида таклиф этилганидан мамнун эканини алоҳида қайд этди.
2-Содиқ Сафоев ва Кэролин Лэмм.JPG

* * *

Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси Раҳматулла Назаров парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун ташриф буюрган Канада парламенти аъзоси, Жамоалар палатасидаги “Канада –Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи раиси Зиёд Абуолтоиф билан учрашди.

Таъкидланганидек, бу галги сайлов мутлақо янги шароитларда бўлиб ўтмоқда. Унинг очиқлиги ва рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган тайёргарлик ишлари юқори ташкилий даражада амалга оширилгани эътиборга лойиқ.
1-Содиқ Сафоев ва Кэролин Лэмм.JPG

Томонлар сайлов халқаро андозаларга тўла мувофиқ ҳолда ўтишига ишонч билдирди. Бу эса Ўзбекистон ўзи танлаган демократик йўлга содиқлигини яна бир бор намоён этади.

Суҳбат чоғида “Канада – Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи доирасидаги ҳамкорлик йўналишлари, жумладан, биргаликдаги тадбирларни ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.

 

Абдулазиз МУСАЕВ, Ғайрат ХОННАЗАРОВ, Темур МАМАДАМИНОВ​ (сурат), ЎзА