Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Эфиопия Бош вазири Абий Аҳмадга мамлакатнинг Эритрея билан чегара можаросини ҳал қилишга қўшган ҳиссаси учун берилди. Бу ҳақда Норвегия Нобель қўмитаси раиси Берит Райсс-Андерсен маълум қилди.
Абий Аҳмад 1976 йил 23 апрелда туғилган. 2010 йилда у подполковник унвони билан ҳарбий хизматни тарк этади ва мамлакат парламентининг қуйи палатаси – Халқ вакиллари кенгаши депутати этиб сайланади. Ушбу вазифада у христианлар ва мусулмонлар ўртасидаги диний можароларни бартараф этишга, шунингдек, Aддис-Aбебага яқин бўлган ерларни ноқонуний эгаллаб олишга қарши курашишга эътибор қаратган. 2014 йилда Абий Аҳмад Эфиопиянинг Фан ва технологиялар бўйича Aхборот маркази директори, 2015 йилда Фан ва технологиялар вазири, 2018 йил 1 апрелда кўпчилик овоз билан ҳукумат раҳбарлигига тайинланган.
Малоҳат ҲУСАНОВА, ЎзА