Британияда Brexit қонунан кечиктирилиши мумкин
Буюк Британияда ҳукуматни Брекситни уч ойга кечиктириш ва Европа Иттифоқини шартларсиз тарк этмасликка мажбурловчи қонун лойиҳаси бугун кучга кириши кутилмоқда.

Мазкур ҳужжатга ўтган ҳафтада Британия парламентининг ҳар икки палатаси ҳам овоз берган бўлиб, қиролича Елизавета II имзолагандан сўнг қонун мақомини олади.

ТАССнинг ёзишича, ҳукумат раҳбарида ҳужжатни имзолаш учун монархга тақдим этмаслик имконияти бўлса ҳам, Борис Жонсон сиёсий инқирозни кучайтирмаслик мақсадида мухолифат партия томонидан илгари сурилган ушбу қонун лойиҳасига қаршилик кўрсатмаган. Шундай Бирлашган қироллик бош вазири ўз позициясида қатъий турибди.

Daily Telegraph маълумотларига кўра, Борис Жонсон Консерватив партия аъзоларига ёзган мактубида ҳар қандай вазиятда ҳам Брюсселдан Брекситни кечиктирмасликни сўрамаслигини қайд этган. “Ҳозир улар мени Брексит муддатини узайтиришни Брюсселдан ёлвориб сўрашга мажбурловчи ҳужжатни қабул қилишди. Мен эса буни ҳеч қачон қилмайман”, дейилади нашр Британия ҳукумати раҳбаридан келтирган иқтибосда.

Британия маҳаллий сиёсатчилари Борис Жонсоннинг ушбу баёнотини ҳукумат қонунни четлаб ўтишга тайёр эканлиги билан баҳоламоқда. Қироллик прокуратура хизмати собиқ раҳбари Кен Макдональд «Sky News»га берган интервьюсида бу содир бўлса Жонсонга қамоқ жазоси хавф солишидан огоҳлантирди.

 

ЎзА