Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 5 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9384.57 сўм этиб белгиланди. Бу эса доллар курсининг ўтган ҳафта белгиланган қийматига нисбатан (+10.64) сўмга ошганини кўрсатади.
Евро курси эса 27 августдаги кўрсаткичга нисбатан (-149.56) пастлаб, 10296.75 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, Россия рублида ҳам пастлаш (-1.31) кузатилиб, 140.61 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
ЎзА