Бугун Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг сўнгги кун беллашувлари ўтказилиб, унда эркаклар рапира, аёллар эса сабля йўналишида баҳсларга киришади.
Сабляда кечадиган жангларда юртимиз шарафини 4 нафар спортчимиз ҳимоя қилишади.
Беллашувларда қуйидаги спортчиларимиз плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боришади: Яна Обинцева, Паола Плиего, Севинч Исмоилова, Зайнаб Дайибекова.
Олдинги кун баҳсларига кўра, шпагачиларимиздан Олег Соколов ҳамда Малика Ҳакимова, рапирада Яна Алборова плей-офф босқич йўлланмасини қўлга киритган эди.
ЎзА